"Реал" дарвозабони Кейлор Навас "Атлетико"га қарши дерби учрашуви олдидан интервю бериб ўтди.
"Мен хар бир ўйинда максимум боримни беришга ҳаракат қиламан, чунки ўзимни ишимни яхши кўраман. Бу менга сезиларли ёрдам беради. Мен жуда бахтлиман ва менда ҳозирда ҳаммаси яхши бўлаётгани учун Худога шукр дейман. Агар мен дарвозабон бўлмаганимда, балки, ҳужумчи амплуасини танлаган бўлардим", - дейди Навас.