Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

"Сандерленд"да Дик Адвокат ўрнини Сэм Эллардайс эгаллаши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Англия футболида узоқ йиллардан буён бир қатор жамоаларнинг бош мураббийи сифатида ишлаган Сэм Эллардайс "Сандерленд"да иш бошлаши мумкин.

У 4 октябрь куни "қора мушуклар" бош мураббийи лавозимини тарк этган Дик Адвокатнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда The Sundy Times хабар берган.

60 ёшли футболчи "Сандерленд" жамоасидан мавсум бошланишидан олдин ҳам таклиф олган ва бу таклифни рад этганди.
Хабарда айтилишича, "Сандерленд" мутасаддилари Эллардайс билан ўзаро музокараларни давом эттирган ва ижобий натижаларга эришган.

Томонлар бир тўхтамга келишгани ва мураббий жамоани бошқаришга рози эканлигини маълум қилгани айтилган.

Маълумот учун, Эллардайс бундан олдин "Блэкпул", "Ноттс Каунти", "Ньюкасл", "Блекбэрн", "Болтон" (8 мавсум давомида) ишлаган. 2011-2015 йилларда эса "Вест Хэм"ни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Дик Адвокат "Вест Хэм" билан дурангдан кейин "Сандерленд" бош мураббийлигидан кетди.

Айни дамда "Сандерленд" Англия Премьер-Лигасининг ортда қолган 8-туридан сўнг охирги ўринда турибди. Клуб ҳисобида атиги 3 очко бор холос.

Манба: kun.uz
Киритилди: 19:57, 05.10.2015.
Ўқилди: 2049 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.