"Реал" жамоасининг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема "Атлетико"га қарши кечган учрашувдан кейин (1:1) журналистлар билан гаплашди.
"Биз иккинчи голни ура олмадик. Лекин бу ҳам ёмон натижа эмас. "Атлетико" "Реал"ни 4:0 ҳисобида енгганига кўп вақт бўлмади. Бундай кучли жамоа билан сафарда 1:1 ҳисобини қайд этиш ишонч билан олға юришга имкон беради.
Қолаверса мен ўйин давомида алмаштирилдим ва натижага таъсир кўрсата олмадим. Мен ҳар сафар майдонга жамоага ёрдам бериш учун чиқаман. Мени мураббий ҳар ўйинда алмаштириши эса ҳиқилдоғимга келган. Лекин мен ўзимни хотиржам тутган ҳолда ўз устимда ишлашда давом этаман.
"Атлетико" билан ўйинда мураббий мени жамоа мудофаасини кучайтириш мақсадида алмаштирганини ҳам тўғри тушунаман", дейди футболчи.
Маълумот учун, Бензема жорий мавсумда 6та ўйинда 6та гол урган.