Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Истомин ATP China Open турнирида дунёнинг 216-ракеткасига ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Хитой пойтахти Пекин шаҳрида асосий тўр баҳслари старт олган йирик теннис турнирининг асосий тўр илк босқичидаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди.

Умумий мукофот жамғармаси 3 миллион 944 минг 715 доллардан иборат мусобақанинг саралаш баҳсларида у австралиялик Люк Савиллни 6:4, 6:2, мезбон теннисчи Жанг Зини 3:6, 6:3, 6:2 ҳисобида таслим этганди.

Лекин Истомин мусобақага имтиёзли равишда қўйилган хитойлик Зе Жангга қарши кечган ўйинда 3:6, 6:1, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" хабар берган.

Таққослаш учун, хитойлик ушбу теннисчи дунё рейтингида 216-ўринни эгаллаб турибди. Истомин эса 70-поғонадан жой олган.

Агар Денис Жангнинг тўсиғидан муваффақиятли ўтиб олганида, иккинчи босқичда сайёрамизнинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқиши мумкин эди. Жокович илк босқичда италиялик Симоне Болелли билан ҳисоб-китоб қилади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 06:25, 06.10.2015.
Ўқилди: 2696 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2083]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1810]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1801]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1721]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1507]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1477]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1422]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1416]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик