"Манчестер Сити” клубининг франциялик ярим ҳимоячиси Самир Насри Франция терма жамоасига қайтмаслигини таъкидлади.
“Менга Англия Премьер лигаси ёқади. Менинг ҳаётим шу ерда ўтмоқда. Шартномам тугаганидан кейин Францияга қайтгандан кўра МЛСга кетаман. Янги ҳиссиётларга эга бўлиш учун.
Агар Франция термасини отам бошқарганда ҳам, терма жамоага бошқа қайтмайман. Авваллари термада ўйнаш менинг орзуим эди. Аммо кейинчалик терма жамоа туфайли кўп азият чекдим”, - дейди Насри Canal+ эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Францияни 2008 йилда "Марсель"дан "Арсенал"га ўтиш учун тарк этган Насри 2014 йилда миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилганди.