Дортмунднинг “Боруссия” клуби собиқ бош мураббийи Юрген Клопп “Ливерпул”ни қабул қилиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда The Guardian ахборотига асосланиб Sports.ru хабар берган.
Хабарга кўра, 48 ёшли германиялик мутахассис Мерсисайд клуби билан 3 йиллик шартнома шартларини келишиб олган ва пайшанба куни битимга имзо чекади.
Клоппнинг расман “Ливерпуль” бош мураббийи бўлгани эса шу ҳафта охирида расман эълон қилинади.
Клопп инглиз клубида “Боруссия”дагидан кўпроқ маош олади. Маълумот ўрнида: Бундеслига жамоасида ишлаган вақтида у йилига 3,6 миллион фунт (4,8 миллион евро) маош оларди.
Аввалроқ Клоппнинг агар раҳбарият трансфер сиёсатини ўзгартирсагина “қизиллар” бошқаришга рози бўлиши хабар қилинганди.