ОФК иструктори Ислом Аҳмедов Қашқадарё вилоятининг қарши шаҳрида футбол мураббийлари учун ўқув курсларини ўтказди.
Ушбу ўқув-семинар машғулотлари Қаршининг “Насаф” футбол клуби академияси биносида ўтказилди.
1-5 октябрь кунлари бўлиб ўтган семинарлар А, B ҳамда C лицензияларига эга бўлган ва лицензиялари муддати якунланаётган мураббийларга уларни янгилаб олишлари учун ташкил этилди.
Ўқув-курсларида жами 33 нафар мураббий иштирок этди.