“Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас 6 ойга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Испаниялик хавбек тезликни оширгани учун жазоланди. Англия шосселардан биридаги камера футболчининг 110 мил/ соат тезликда ҳаракаланганини қайд этган. Ўша ҳудуддаги энг юқори тезлик соатига 50 милдан ошмаслиги белгилаб қўйилганди.
Фабрегас қоидани бузгани учун нафақат ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилди, яна 2560 фунт миқдорида жаримага ҳам тортилган. Бу ҳақида Bombardir.ru хабар берди.













