Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мбаппенинг жароҳатида Хаби Алонсони айблашмоқда

Баҳо:
+ | -3

Сўнгги ҳафталарда Килиан Мбаппе ноқулайлик билан ўйнаб келаётган эди, энди эса бу кучли оғриққа айланди. Француз «Реал»нинг яқин орадаги ўйинларини ўтказиб юборади ва Мбаппенинг айнан қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.

«L’Equipe» нашри саҳифаларида Мбаппенинг соғлиғидаги муаммолар ҳақида мақола эълон қилинди. Унда Килианнинг вазиятида «Реал»нинг собиқ мураббийи Хаби Алонсо айбдор бўлиши мумкинлиги айтилади. Муаллифлар ҳужумчида 2025 йилнинг сўнгги кунида аниқланган жароҳатни ёдга олишган.

«Тикланиш учун камида уч ҳафта талаб қилинарди. Мбаппе эса Хаби Алонсонинг «дўстона босими» остида 11 кундан кейин машғулотларга қайтди. Мураббий агар жамоа Суперкубок финалида «Барселона»га ютқазиб қўйса, унинг лавозими хавф остида қолишини тушуниб турарди», — дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 февраль чоршанба куни «Реал» ўз майдонида «Бенфика»ни қабул қилади.

Киритилди: 15:42, 25.02.2026.
Ўқилди: 4118 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик