"Ливерпуль" яримҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг агенти Киа Журабчян мижози ўзи ўйнаётган клубда "жуда бахтиёр" эканлигини айтди.
"Фелиппе яқинда "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолади. Яна қандай "Барселона" ёки "Реал" ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин? У яқин вақтлар ичида бошқа жамоага ўтмайди. У бор диққатини "қизиллар" ўйинига қаратган, бошқа масалалар муҳокама қилинмайди", - дейди Журабчян.