Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спорчтилар муваффақиятли иштирок этишда давом этишмоқда.
Ҳозиргина 81 кг.гача бўлган вазнда Элшод Расулов ва қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетов тўла устунлик билан мағлуб этди. Буни ҳакамлар томонидан берилган баҳолардан ҳам билиш мумкин — 3-0 (29:28, 30:27, 29:28).
Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалида ушбу икки боксчи олтин медаль учун жанг қилиши керак эди, аммо Элшод жароҳат олгани учун рингга чиқа олмаганди. Бундан 4 йил аввал Бокуда ўтказилган ЖЧ ярим финалида асли ўзбекистонлик бўлган Ниязимбетов Расуловни мағлуб этганди. Демак, ҳамюртимиз азалий рақибидан реванш олишга муваффақ бўлди.
Элшод Расуловнинг муваффақиятидан кейин ярим финалга чиққан ўзбекистонликларнинг сони 5 нафарга етди. Бунгача Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Фазлиддин Ғоибназаров (64 кг.) ва Бектемир Мелиқўзиев (75 кг) ва Элнур Абдураимов (60 кг) жаҳон чемпионати ярим финалига чиқишганди.