Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячси Уэсли Снейдер Қозоғистон устидан қозонилган ғалаба (2:1) хусусида тўхталиб ўтди.
“Ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик, аммо фойдалана олмадик. Бундай майдонда юқори савияда тўп суриш қийин. Ҳатто жароҳат орттириб олиш ҳам ҳеч гапмас. Натижа адолатли. Афсус, 2 тадан кўп тўп киритолмадик. Умуман олганда хурсандман, чунки бугун кучли жамоа ғалаба қозонди”, - дейди Снейдер.