Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Кутиб олинг: Келажак ҳужумчилари

Баҳо:
+ | -

Яқинда Криштиану Роналду,  Роберт Левандовски ва Серхио Агуэро ўз клублари сафида «пента-трик» қайд этишди. Баъзан 1та гол уриш учун 90 дақиқа вақт ҳам камлик қилади. Аммо юқорида номи келтирилган ҳужумчилар учун тўп киритиш унчалик катта муаммо туғдирмаганига барчамиз гувоҳ бўляпмиз. Бу билан нима демоқчимиз? Тўпурарлик қобилияти ҳар қайси футболчига ҳам берилавермайди. Буюк ҳужумчилар эса қачонлардир фаолиятларига нуқта қўйишлари табиий.  Ўз навбатида,  уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар аста-секин камол топишмоқда. Мазкур мақолада айнан шундай ёш ва иқтидорли ҳужумчилар борасида сўз юритамиз.

10. Кейта БАЛЬДЕ

Мамлакати: Испания

Клуби: «Лацио»

Туғилган йили: 1995 йил 8 март

Бўйи: 181 см.

Испан паспортига эга бўлган сенегаллик футболчи дастлаб «Барселона» академиясида маҳоратини ошириб, «Корнелла»да ижара асосида ўйнади. Кейта Каталония қишлоқларидан бири - Арбусьесдаги ўртаҳол африкаликлар оиласида дунёга келди ва узоқ йиллар давомида бир қатор клублар кўригида қатнашишга улгурди. Ниҳоят, 9 ёшида «Барселона» академиясига қабул қилинди. Бальде орадан 6 йил ўтиб, «Барса» ёшлари билан Қатарда бўлиб ўтган турнирда муваффақиятли иштирок этди. Испаниялик ҳужумчи «Корнелла» футболчиси сифатида бир мавсумнинг ўзида 47та гол урди ва «Барса»га яна қайтишни истамади. «Лацио»нинг асосий таркибида кўриниш бераётган ёш йигитча куни кеча «Ба-йер» дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди.

№ 10 (уч йил аввал) - Эрик Торрес: «Гвадалахара»да футболчи сифатида ўсиб-улғайди.  Айни пайтда фаолиятини МЛС чемпионати иштирокчиси - «Чивас»да давом эттиряпти.

9. Жованни СИМЕОНЕ

Мамлакати: Аргентина

Клуби: «Банфилд»

Туғилган йили: 1995 йил 5 июль

Бўйи: 175 см.

Жованни отаси Диего Симеоне учун қадрли бўлган шаҳар - Мадридда дунёга келди. Кичик Симеоне «Ривер Плейт» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи 2013 йил 4 август куни «Ривер Плейт»даги дебютини ўтказди. Симеоне «Химнасия»га қарши кечган учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. «Ривер Плейт»даги биринчи голини 2013 йил 8 сентябрь куни «Тигр»га қарши кечган учрашувда урди. 2015 йил бошида Симеоне 9та гол билан Америка ёшлар кубогининг етакчи тўпурари сифатида ёдда қолди. Ҳужумчи шу ёзда  «Банфилд»га ижарага ўтди ҳамда янги жамоаси либосида 3та ўйинда майдонга тушиб 4та тўп киритди.

№ 9 (уч йил аввал) - Коннор Уикхэм: АПЛнинг сўнгги 2 мавсумида 5тадан гол урди ва шу ёзда «Кристал Пэлас» футболчисига айланди.

8. Дивок ОРИЖИ

Мамлакати: Бельгия

Клуби: «Ливерпуль»

Туғилган йили: 1995 йил 18 апрель

Бўйи: 186 см.

Орижи Бельгиянинг Остенде шаҳрида туғилган. Маҳаллий клубда унинг отаси Майк Орижи ҳам тўп сурган. 15 ёшидан «Лилль» клуби академиясида тарбияланиб, Бельгия терма жамоаси мураббийи Марк Вильмотснинг эътиборига тушди. Ҳужумчи ЖЧ-2014 турнирида Россия терма жамоаси дарвозасига ғалаба голини урди. Қизиқарлиси, Бельгия терма жамоасининг руслар устидан қозонган ғалабаси шарафига ёзилган дастурхон атрофида Бельгия қироличаси Матильда хоним гол муаллифига аталган совринни тасодифан бошқа бир ҳужумчи- Ромелу Лукакуга топшириб юборади. «Ливерпуль» Орижини ёзда 9 млн. фунтга сотиб олди.

№ 8 (уч йил аввал) - Кевин Фолланд: «Хоффенхайм» таркибида уч мавсум давомида 29та тўп киритди. ЖЧ-2014 турниридан олдин Германия терма жамоаси сафида дебютини ўтказди.

7. Мунир ал-ҲАДДОДИЙ

Мамлакати: Испания

Клуби: «Барселона»

Туғилган йили: 1995 йил 1 сентябрь

Бўйи: 175 см.

Мунир Мадрид шаҳрига яқин бўлган мамлакат - Марокашда дунёга келди. Унинг отаси Муҳаммад балиқчилар кемасида 18 йил Испанияга юк ташиди ва йиллар ўтиб кеманинг бош ошпази бўлиб ишлай бошлади. Мунир 14 ёшигача «Реал» Мадридга мухлислик қилди, лекин профессионал футболчи бўлиши учун мухлисликнинг ўзи кифоя эмасди. Ўз имкониятларини «Атлетико»да синаб кўришга уринган ҳужумчини мадридликлар йиллар ўтиб, «Райо Махадаонда» клубига ижарага юборишди. 29та ўйинда иштирок этиб, 30та гол урган ёш ҳужумчига биринчилардан бўлиб «Барселона»дан таклиф келиб тушди. Мунир ўтган йили ёшлар ўртасидаги ЕЧЛда 10та ўйинда 11та гол билан турнир тўпурари сифатида эътироф этилди. Луис Энрике Испания чемпионатининг 1-турида «Эльче» билан ўйинга ҳужумчини майдонга туширди. Мунирнинг дебюти омадли чиқиб, тўп киритишга муваффақ бўлди. Мураббийлари ишончини оқлаётган футболчи сентябрда Испания терма жамоаси сафида илк ўйинини ўтказди.

№ 7 (уч йил аввал) - Люк Кастайнос: 2011|2012 йиллар мавсуми - «Интер» таркибида 19та гол урди,  бироқ 3 йиллик шартнома билан «Твенте»га қайтди. Шу йилдан бундеслига иштирокчиси - «Айнтрахт» шарафини ҳимоя қиляпти.

6. Дэви ЗЕЛЬКЕ

Мамлакати: Германия

Клуби: «РБ Лейпциг»

Туғилган йили: 1995 йил 20 январь

Бўйи: 192 см.

Дэви «Вердер»га қўшилишига қадар Германиянинг бир қатор камтарона клублари - «Вайнштадт», «Фельбах», «Шмиден», «Вайблинген», «Штутгартер Кикерс», «Штутгарт», «Норманния», «Хоффенхайм»  кўригида бўлди. 2013|2014 йиллар мавсумида «Вердер II» клубида омадли фаолият олиб борган ҳужумчини асосий жамоага чорлашди. Зельке 2013 йил 3 ноябрь куни «Ганновер»га қарши учрашувда дебютини нишонлади. Дэви бундеслигадаги дастлабки мавсумида 3та гол уриш билан чекланди.

Ҳужумчи кутилмаганда Виктор Скрипник бошқарувидаги «Вердер»дан бундеслига II иштирокчиси «РБ Лейпциг» жамоасига ўтди. 50 минг еврога сотиб олинган футболчини «Вердер» орадан икки йил ўтиб, 8 млн. евро эвазига сотишга розилик берди.

№ 6 (уч йил аввал) - Ромелу Лукаку: «Челси» сафида омади юришмаган ҳужумчи «Эвертон»да икки мавсум давомида 36та гол уришни уддалади.

5. Санти МИНА

Мамлакати: Испания

Клуби: «Валенсия»

Туғилган йили: 1995 йил 7 декабрь

Бўйи: 180 см.

Санти Виго шаҳрида туғилган. Икки йил аввал «Сельта»нинг асосий таркибида кўриниш берди. Ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Райо Вальекано» дарвозабонини 4 марта  ранжитди. Ортда қолган ёзда Минага АПЛ етакчи клубларидан бири «Арсенал» жиддий таклиф билан чиқди, бироқ «Сельта» ҳужумчини «Валенсия»-га 10 миллионов евро эвазига қўйиб юборди. 

№ 5 (уч йил аввал) - Лазар Маркович: ўтган мавсумнинг энг қиммат (17,5 миллион фунт) футболчиларидан бири «Ливерпул»да бор-йўғи 3та гол урди ва «Фенербахче»га ижарага берилди.

4. Бреэль ЭМБОЛО

Мамлакати: Швейцария

Клуби: «Базель»

Туғилган йили: 1997 йил 14 февраль

Бўйи: 184 см.

Эмболо Камерун пойтахти Яундеда дунёга келган бўлиб, оила аъзолари билан  Базель шаҳрига кўчиб келган. «Базел»нинг ўтган мавсумдаги сардори ва тўпурари Марко Штреллер жиддий жароҳат олди. Марконинг ўрнини босган Эмболо эса бу вақт давомида 5та ўйинда шунча гол урди. Бреэль декабрда Швейцария фуқаролигини қўлга киритди ҳамда терма жамоа сафида дебютини нишонлади.

№ 4 (уч йил аввал) - Лукас Окампос: Франция II лигаси иштирокчиси «Монако»дан қишда «Марсел»га ўтди ва илк ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди.

3. Антони МАРТИАЛ

Мамлакати: Франция

Клуби: «Манчестер Юнайтед»

Туғилган йили: 1995 йил 5 декабрь

Бўйи: 181 см.

Мартиаль ҳақида турли ОАВларда жуда кўплаб мақолаларни учратиш мумкин, шу сабабдан ҳам биз франциялик ёш иқтидор ҳақида кўп гапирмасликка қарор қилдик. 19 ёшлилар ўртасидаги Европа чемпионати рамзий терма жамоасидан жой олган Антони «Монако» таркибида 11та гол урди. «МЮ» ёзда ҳужумчи учун 40 миллион фунт (}бонус 40 млн. фунт) тўлади. Райан Гиггз танлови билан клубга қўшилган иқтидорли футболчи «қизил иблислар» сафида 5та ўйинда 4та гол урди.

№ 3 (уч йил аввал) - Стефан Ал-Шаарави: «Милан»да иштиёқ билан ҳаракатланаётган ҳужумчи жароҳати сабаб икки йил кўнгилдагидек ўйнай олмади. Эндиликда фаолиятини Франциянинг «Монако» жамоасида давом эттиради.

2. Тимо ВЕРНЕР

Мамлакати: Германия

Клуби: «Штутгарт»

Туғилган йили: 1996 йил 6 март

Бўйи: 180 см.

Вернер бундеслигада 2013|2014 йил мавсумида 4та гол урди. Шунингдек, Тимо февралда бундеслигада 50та ўйин ўтказган энг ёш ҳужумчи сифатида эътироф этилди. Тўғри, у ўтган мавсум кўпинча захирадан майдонга тушди. Бироқ ўзига ажратилган қисқа вақт ичида яратилган имкониятларнинг учтасини голга айлантирди. «Штутгарт» таркибидаги дебютини 2013 йил 1 августида нишонлаган ҳужумчи шу пайтда 17 ёш 4 ой 25 кунлик эди.

№ 2 (уч йил аввал) - Йон Гвидетти: Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати  ғолиби «Селтик» таркибида 8та гол урди ва жорий йил ёзида «Сельта» футболчисига айланди.

1. КЕНЕДИ

Мамлакати: Бразилия

Клуби: «Челси»

Туғилган йили: 1996 йил 8 февраль

Бўйи: 181 см.

Кенеди Бразилиянинг Санта-Рита-ду-Сапукаи шаҳрида туғилган. Ҳужумчи ажойиб дриблинг ва кучли зарбага эга бўлиб, икки йил олдин ўтказилган Америка кубогида 6та тўп киритганди. «Флуминенсе» ёзда «Шахтёр»га  Веллингтон Немни сотиб юборди. Шундан сўнг Кенеди «Флуминенсе»нинг асосий таркиб футболчисига айланди. АПЛ етакчи клубидан бири «Челси» иқтидорли футболчини 6,3 миллион фунтга сотиб олди. Кенедининг АПЛдаги дебютидан кейин «Челси» бош мураббийи Жозе Моуринью янги ҳужумчи ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

№ 1 (уч йил аввал) - Неймар: Икки йил давомида «Барселона» билан деярли барча совринларни қўлга киритди.

Акмал ЭШОНХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:46, 11.10.2015.
Ўқилди: 6751 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.