Ҳозирда “Вильярреал” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ҳужумчи Роберто Сальдадо нима учун Англиянинг “Тоттенхэм” жамоасида иши юришмагани ҳақида айтиб ўтди. 2013-йил “шпорлар” жамоаси Гарет Бейлни “Реал М”га сотгач, унинг ўрнини эгаллаш учун “Валенсия”дан 26 миллион фунт стерлинг эвазига айнан Сольдадони харид қилишганди. Буни “Тоттенхэм”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Виллаш-Боаш хоҳлаганди. Бироқ ярим мавсум сўнгдан португалиялик мураббий истеъфога чиқарилади ва шу унинг асосий таркибдан четда қолишининг сабаби деб изоҳлайди Солдадо.
- Мен Англияга улкан мақсадлар билан боргандим. Лекин айнан мени жамоага таклиф қилган мураббийни клубдан кетишидан сўнг , ҳаммаси нарса мен учун орқага кетди, - дейди Сольдадо "АС"га.