Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Карлос Тевес Жаҳон чемпионатига саралаш мусобақаси доирасида Эквадордан (0:2) қабул қилиб олинган мағлубият юзасидан ўз фикрларини билдирди.
“Месси кўпинча ўз олдида ҳимоячиларни жамлаб, биз учун бўш зоналар яратиб беради. Аммо, Эквадорга қарши баҳсда биз ғалаба қозониш учун етакрликча тер тўкмадик. Қийинчиликларни муносиб тарзда кутиб олиш лозим. Бизда вазиятни ўнглаш учун сешанба кунги баҳс бор“, – деди Тевес.