“Ливерпуль” ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер “Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ҳақида илиқ фикрлар айтиб ўтди.
Каррагернинг сўзларига кўра уэльслик футболчининг ёрқин ўйини сабаб “Қироллик клуби” катта муваффақиятларга эришиши мумкин.
“Бэйл ҳали Райан Гиггз, Кенни Далглиш, Бобби Чарльтон ва Жорж Бест каби ўтмиш афсоналари савиясига чиққанича йўқ. Аммо вақт соати етиб у ҳам юқорида санаган буюк футболчилар қаторига кира олади. Бэйл “Реал”ни Европанинг етакчисига айлантира олиш қобилиятига эга ўйинчи. Унинг Уэльс терма жамоаси зафарли юришига қўшган ҳиссаси сезиларли, клубда ҳам шу руҳда давом этиши керак. Агар шундай қилишни уддаласа у жаҳон футболи тарихига киради”, — дея Каррагер сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mail га таяниб Championat.com.