Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Гол доскасига нигоҳ ёки Ваҳобовнинг 61,3 фоизлик голлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 24та тури доирасидаги жами 192та баҳсда 524та гол қайд этилди. Бу битта ўйинда ўртача ҳисобда 2,73та гол урилганини англатада. 48та гол (9,16 фоиз) - пенальти самараси. Жорий мавсум клублар сафар баҳсларида гол уриш бобида у қадар ажралиб туришмаяпти. Дейлик, «Насаф» ва «Машъал» жамоалари ўз майдонларида сафардагига нисбатан нақ икки маротаба кўп гол уришди. Барча жамоалар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Умуман, айни пайтгача атиги 4 нафар футболчи 10та гол маррасини босиб ўтди, холос.

Жами 172 нафар футболчига гол завқидан туйиш насиб этди. 9  нафар футболчи эса қайдномага автогол муаллифи сифатида кирди.  Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, аввалги мавсум олий лига баҳсларида жами 137 нафар футболчи гол урганди. Демак, бу йил гол муаллифлари сони анча ошиб улгурди.

Олий лига-2015 «ДУБЛ»лари

Нақ 36 нафар футболчи «дубль» қайд этишни уддалади. Улардан 3 нафари бу ишни 3 мартадан уддалади. Азиз Ибрагимович эса 2та клуб сафида «дубль» расмийлаштирган ягона футболчидир. Умумий олганда, «дубл»лар сони - 47та.

1-3.   Шаҳзод Нурматов («Металлург») - 3та (10, 14, 17-турлар)

        Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум») - 3та (3, 8, 11-турлар)

        Игорь Сергеев («Пахтакор») - 3та (10, 14, 23-турлар)

4-8.   Артур Геворкян («Насаф») - 2та (1, 23-турлар)

        Виктор Карпенко («Шўртан») - 2та (8, 10-турлар)

        Илҳом Шомуродов («Насаф») - 2та (13, 23-турлар)

        Азамат Алланиёзов («Насаф») - 2та (18, 21-турлар)

        Азиз Ибрагимов («Динамо»|«Бухоро») - 2та (9, 23-турлар)

9-36. Воҳид Шодиев («Бунёдкор») - 1та (2-тур)

        Шоҳруҳ Гадоев («Насаф») - 1та (5-тур)

        Рўзим Аҳмедов («Нефтчи») - 1та (6-тур)

        Шавкат Саломов («Олмалиқ») - 1та (6-тур)

        Зоҳир Қўзибоев («Машъал») - 1та (6-тур)

        Жасур Ҳакимов («Сўғдиёна») - 1та (8-тур)

        Баҳодир Пардаев («Пахтакор») - 1та (8-тур)

        Предраг Вуйович («Андижон») - 1та (9-тур)

        Муроджон Тошматов («Металлург») - 1та (10-тур)

        Шаҳбоз Эркинов («Навбаҳор») - 1та (10-тур)

        Саиджон Абдужабборов («Металлург») - 1та (12-тур)

        Станислав Андреев («Пахтакор») - 1та (13-тур)

        Ғулом Ўрунов («Олмалиқ») - 1та (13-тур)

        Мўйдин Мамазулунов («Навбаҳор») - 1та (13-тур)

        Марат Бикмаев («Локомотив») - 1та (15-тур)

        Никита Павленко («Олмалиқ») - 1та (15-тур)

        Игорь Таран («Шўртан») - 1та (16-тур)

        Носир Отақўзиев («Қўқон-1912») - 1та (16-тур)

        Владимир Козак («Пахтакор») - 1та (17-тур)

        Элдор Шомуродов («Бунёдкор») - 1та (17-тур)

        Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив») - 1та (17-тур)

        Зафар Полвонов («Шўртан») - 1та (17-тур)

        Санжар Шоаҳмедов («Локомотив») - 1та (18-тур)

        Ҳумоюн Муртозаев («Машъал») - 1та (19-тур)

        Шерзод Каримов («Пахтакор») - 1та (19-тур)

        Отабек Ҳайдаров («Қўқон-1912») - 1та (19-тур)

        Руслан Вагапов («Металлург») - 1та (22-тур)

            Неманья Йованович («Олмалиқ») - 1та (23-тур)

Фактлар

***

Жорий мавсум атиги 7 нафар футболчи 2та клуб учун гол урди.

***

Баҳриддин Ваҳобов айни пайтгача «Қизилқум»нинг жорий мавсумдаги 61,3 фоиз голига муаллифлик қилди.

***

«Олмалиқ» вакили Неманья Йованович сўнгги 7 турда 6та гол урди, шулардан 2таси пенальти самарасидир.

***

Баҳриддин Ваҳобов нақ 12та ўйинда ҳисобни очган голга муаллифлик қилгани билан мақтана олади. Эътибор беринг, у жами 19та гол муаллифи бўлган. «Қўқон-1912» тўпурари Носир Отақўзиев эса 7та ўйинда ҳисобни очди ва бу иккинчи яхши кўрсаткичдир.

***

Игорь Сергеев ва Станислав Андреев («Пахтакор») 3тадан пенальтини голга айлантиришди. Сергеев сўнгги 3та голини айнан пенальти орқали урди.

Олий лига-2015 «хет-трик»лари

24та тур давомида атиги 3 нафар футболчи «хет-трик» қайд этди. Баҳриддин Ваҳобов бу ишни икки марта уддалади. Демак, ҳозиргача 4та «хет-трик» юз берди. Ваҳоланки, 2013 йилги мавсумнинг 24-туридан сўнг 7та «хет-трик» кузатилганди. Ўтган мавсум эса, 19-турдан кейиноқ «хет-трик»ка эришган футболчилар сони 5 нафарга етганди. Умуман, сўнгги 4та мавсумда жами 22та «хет-трик» қайд этилган.
 

Манба: "ИнтерФУТБОЛ"

Киритилди: 22:34, 16.10.2015.
Ўқилди: 3735 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.