«ПСЖ» тарихидаги энг яхши тўпурар Златан Иброҳимовичнинг ўғиллари 9 ёшли Максимилиан ва 7 ёшли Винсент Париж клуби академияси аъзосига айланишди.
Иброҳимович Франция пойтахтида ўзининг 4-мавсумини ўтказмоқда. Бу эса унинг бир жамоада узоқ вақт фаолият кўрсатиш бўйича рекордининг янгиланишидир.
Бундан аввал У фақат Амстердамнинг «Аякс» жамоасида 4 мавсум тўп сурган эди.