Ўзбекистон кубоги финал учрашувидан кейин "Насаф" сардори Артур Геворкян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи навбатда мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши остида ўйнаш ёқимли бўлди. Бугунги ғалабада уларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Шунингдек, бугун ўйин ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Бугун биз ажойиб стадионда тўп сурдик. Бугун бизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Шу боис ғалабани қўлга киритдик" — дейди Геворкян.