Португалия ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Беллашув Португалиянинг Лейрия шаҳридаги «Магальяйнш Песоа» стадионида бўлиб ўтди. Майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисобни Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Педру Нету 23-дақиқада очди. Нигериялик форвард Акор Адамс 37-дақиқада мувозанатни тиклади. 75-дақиқада эса Шику Консейсау майдон эгаларини яна олдинга олиб чиқди ва ғалаба голига муаллифлик қилди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаб, 64-дақиқагача майдонда ҳаракат қилган Криштиану Роналду биринчи бўлимда бир қанча вазиятларни голга айлантира олмади.
Португалия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мундиалда португаллар Ўзбекистон, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Ўртоқлик учрашуви
10 июнь, чоршанба
Португалия — Нигерия — 2:1
Голлар: Педру Нету, 23 (1:0), Акор Адамс, 37 (1:1), Шику Консейсау, 75 (2:1).













