"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Райо Валекано"га қарши учрашувда рақиб посбонини 4 марта ранжитишга муваффақ бўлганидан хабарингиз бор.
Ушбу "покер" бразилиялик футболчи учун Каталонияликлар таркибидаги дастлабкиси бўлди. Неймар охирги марта Бразилия термаси сафида Японияга қарши учрашувда 4 та гол урган эди.













