Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Шаҳзод Собиров – Париждаги “Катта дубулға” ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг нуфузли мусобақаларидан бири ўз якунига етди. Дунёнинг кўзга кўринган полвонлари орасида мамлакатимиз дзюдочилари ҳам мазкур турнирда ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Хабар берганимиздек, мусобақанинг биринчи куни -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Лутфуллаев ярим финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, якунда бронза медали билан тақдирланганди. Шарофиддин ўз иштирокини иккинчи даврадан бошлади ва бу босқичда канадалик Серхио Пессоани мағлуб этди.

Учинчи даврада туркиялик Бекир Озлудан устун келди. Чорак финалда бразилиялик Эрик Такабатакени мағлубиятга учратди. Ярим финалда франциялик Винсент Лимарега имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса швейцариялик Людовик Чамартиндан устун эканлигини амалда исботлади.

Қувонарлиси, кеча мусобақанинг сўнгги куни -81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳзод Собиров барча рақибларини таслим этиб, “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди. Собиров финал баҳсида россиялик Сергей Рябовни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Шаҳзод ярим финалда ғолиблик учун асосий даъвогар ҳисобланган мўғулистонлик Ууганбаатар Отгонбаатарни таслим этди. Чорак финалда голландиялик Франк Де Вит ҳам мағлубиятга учратилди. Иккинчи ва учинчи даврада эса мос равишда чехиялик Яромир Мусил ҳамда венгриялик Шаболз Крижан баҳслардан чиқариб юборилди.  

Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Париждаги нуфузли мусобақада умумжамоа ҳисобида битта олтин ва бронза медали билан бешинчи ўринни эгаллади. Тўртинчи поғонадаги Португалия терма жамоаси ҳам битта олтин ва шунча кумушга эга бўлди. Фақат уларда битта бешинчи ўрин ҳам бор. Тўртта олтин, 1та кумуш, 5та бронза медалига эгалик қилган Япония терма жамоаси кутилганидек, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. кучли учликка Франция ва Мўғулистон терма жамоалари якун ясашди.    

Манба: olamsport.com
Киритилди: 08:05, 19.10.2015.
Ўқилди: 4509 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.