Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ўктам Узоқов: У киши бундай қувончли кунни кўрганларида эди…

Баҳо:
+1 | -

“Насаф” ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. Бундай ютуққа эришишда шубҳасиз мухлисларнинг ҳам катта ҳиссалари бор. Жиззах шаҳри Қашқадарёдан узоқ бўлса ҳам, об-ҳавонинг ноқулайлигига ҳам қарамасдан минг-минглаб мухлислар ўша куни “Суғдиёна” стадионига ташриф буюришиб, “Насаф” жамоасини қизғин қўллаб-қувватлашди.

Албатта, барча мухлислар қатори “Насаф” ПФК мухлислар клуби аъзолари ҳам шу куни ҳаммадан фаол бўлишди. Биз финал атрофидаги фикрлари билан ўртоқлашиши учун “Насаф” ПФК мухлислар клуби етакчиси Ўктам Узоқовга мурожаат қилдик.

-Севимли “Насаф” жамоамизнинг Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлганлиги бизни чексиз қувонтириб юборди. Биз мухлисларнинг орзиқиб кутган бахтли кунга ниҳоят етиб келдик. Айниқса севимли жамоамиз билан бирга, биз севган инсон Рўзиқул Бердиев бошчилигида бу ютуқни қўлга киритиш бизни икки ҳисса хурсанд қилди.

17 октябрь куни  “Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари билан бизнинг ёнимизда воҳамиздан борган 4000дан ошиқ футбол ишқибозлари ҳам севимли жамоамизни қизғин қўллаб туришди. Фурсатдан фойдаланиб, Жиззахлик футбол шайдоларига алоҳида клубимиз номидан ташаккурлар изҳор этаман. Уларнинг фаоллиги, бизга ҳайриҳоҳлиги бизни лол қолдирди. Шунингдек финал учрашувини ўтказишда маъсул бўлган барча инсонларга ҳам ўзимизнинг каттадан-катта раҳматларимизни айтамиз, чунки биз худдики ўз уйимиздагидек финал учрашувини томоша қилдик. Ўйлайманки, финал учрашуви катта футбол спектаклига хос бўлди, мамлакатимизнинг барча футбол мухлислари майдонда ҳаракат қилган йигитларнинг ҳаракатларидан мамнун бўлишди. Уларга ҳам катта раҳматлар айтамиз.

Финал учрашуви ва тақдирлаш маросими якунлангач беихтиёр раҳматлик Нуриддин ака (собиқ вилоят ҳокими, марҳум Нуриддин ака Зайниев-таҳр.voha.uz) ёдимга тушдилар . “Насаф” клубининг ашаддий мухлиси ва жонкуяри бўлган бу инсон минг афсуслар бўлсинки,  бундай қувончли кунни кўрмай ўтиб кетдилар. Шу куни биз мухлислар у кишини кўп ёдга олдик. У киши раҳбар лавозимда ишласаларда, вақт топиб,  биз билан бундай муҳим учрашувлар олдидан мунозара юритар, фикрларимиз билан қизиқиб, ўз фикрлари биан ўртоқлашардилар. Мен жуда кўп марта у кишиинг футболни теран билишларига қойил қолганман.

Нуриддин ака доимо менга: “Жонсон (Ўктам Узоқовнинг лақаби – таҳр. voha.uz) агар насиб қилса, нафақага чиқсам мени ҳам клубингга аъзо қиласан, сизлар билан бирга ўтириб, “Насаф”га мухлислик қиламан”, – дердилар. Шундай пайтлар бўлдики, у киши катта лавозимда ишласалар ҳам стадионда биз билан бирга ўтириб, севимли “Насаф” жамоасига биргаликда мухлислик қилганлар.

Афсуски, шундай инсон бугун орамизда йўқ, у киши “Насаф”нинг бугунги ютуғини кўрмай ўтиб кетдилар. Агар ҳаёт бўлганларида, у киши қанчалар хурсанд бўлар эдилар.

“Насаф”нинг шундай ашаддий мухлиси бўлган инсон бугун ёнимизда бўлмасаларда, ҳамиша ёдимиздадир.

Манба: voha.uz
Киритилди: 11:46, 19.10.2015.
Ўқилди: 3751 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.