Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Теннис. Денис Истомин дунёнинг 53-ракеткаси бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

Профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан бир йўла 14 поғона кўтарилиб, 53-ўринни эгаллаб турибди. Истомин шанба куни якунига етган Тошкент “Челленжер” турнирида бош мукофот билан бирга 125 рейтинг очкосини қўлга киритганди.

Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов эса 7 поғонага кўтарилиб, айни пайтда 127-ўринни банд этган. Дўстов ўтган ҳафта Тошкент “Челленжер”ида чорак финалга қадар етиб келганди.

Дунё теннисчилари рейтингини эса ҳамон катта фарқ билан сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринга британиялик Энди Марей кўтарилиб олди. Швейцариялик Рожер Федерер эса учинчи ўринга пастлади. Франциялик Жо-Вильфред Тсонга Шанхай Мастерс турнирида финалга етиб боргани боис, беш поғонага кўтарилиб, кучли ўнталикка кирди.

АТР РЕЙТИНГИ:

1 (1) Новак Жокович (Сербия) 16785

2 (3) Энди Маррей (Буюк Британия) 8750

3 (2) Рожер Федерер (Швейцария) 8430

4 (4) Стэн Вавринка (Швейцария) 6630

5 (5) Томаш Бердих (Чехия) 4840

6 (6) Кеи Нисикори (Япония) 4705

7 (7) Рафаэль Надаль (Испания) 4330

8 (8) Давид Феррер (Испания) 3805

9 (9) Милош Раонич (Канада) 2820

10 (15) Жо-Вильфред Тсонга (Франция) 2590

53 (67). ДЕНИС ИСТОМИН (ЎЗБЕКИСТОН) 825...

127 (134). ФАРРУХ ДЎСТОВ (ЎЗБЕКИСТОН) 452

Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни берилган

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:57, 19.10.2015.
Ўқилди: 3200 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.