Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Марадонанинг голи ёшлар лигасида ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Бугун Муборакда Олий лиганинг 26-тури олдидан "Машъал" - "Динамо" ёшлари баҳси бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ҳужумкорлик билан ўтди. 30 дақиқада Абдулла Набиeвнинг яқин масофадан берган зарбаси аниқ чиқди бироқ озгина кучсизлиги боис дарвозабон эгаллаб олди. Меҳмонлар футболчиси Холмўмин Давроновда ҳам қулай имконият юзага келган эди лекин у ҳам вазиятдан фойдалана олмади. Ҳужумкор руҳда ўтган биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлим анча асабий бошланди. Кетма-кет огоҳлантиришлардан сўнг 60 дақиқада ҳисоб очилди. Сардор Абдураимовнинг жарима зарбасидан сўнг Бобоeв боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 64 дақиқада Шаҳзод Шаймановни зарбасини эса дарвозанинг юқори тўсини қайтариб қолди. 72 дақиқада Марадона Сафаров қанотдан тезкор кириб борди ва тўпни Абдураимовга узатди бироқ Сардор етиб келишда кеч қолди. 73 дақиқада Ислом Шариповнинг қанотдан узатган пасидан сўнг Нуриддинов кучли зарба билан тўпни дарвозага аниқ йўллади.  Қўшиб берилган дақиқада Марадона Сафаров бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва сўнгги голни киритди.Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва ғалаба билан ўйин якунига етди.

Ушбу ғалабадан сўнг ёшларимиз очколари 47 тага етди ва турнир жадвалида учинчи поғонани сақлаб қолди.
Энди ёшларимиз навбатдаги тур баҳсини 24 октябрь куни Ғузорда "Шўртан"га қарши ўтказади.

Ёшлар лигаси, 26-тур
"Машъал" - "Динамо" 2:1
Голлар:
1-0 Жасур Бобоeв (60), 1:1 Лазизжон Нуриддинов (73), 2:1 Марадона Сафаров (90+4).
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Зуфар Элибоeв, Фарҳод Усмонов (Қарши).
Назоратчи: Булат Галеeв (Урганч).

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 15.Искандар Шайкулов, 16.Холмурод Холмуродов (39.Жонибек Мирзақулов 63), 27.Сирожиддин Раҳматуллаeв, 28.Марадона Сафаров, 29.Сардор Абдураимов (c), 36.Абдулла Набиeв (40.Шокир Юлдашев 46), 43.Муҳаммадали Алиқулов, 45.Шаҳзод Шайманов (4.Юнус Очилдиeв 70), 46.Жасур Бобоeв (47.Бакир Муртозаeв 77), 48.Микита Букаткин.
Захира: 1.Сардор Шарофов, 31.Нажмиддин Қувончиeв, 32.Муҳиддин Ризвонов.

"Динамо": 1.Рустам Тоштурдиeв, 6.Ғолиб Сарибоeв, 8.Дадажон Маматқулов, 15.Лазизжон Нуриддинов, 17.Ислом Шарипов, 22.Жасур Қурбонов, 28.Холмўмин Давронов, 34.Ҳакимжон Аламхонов, 42.Миркомил Лакаeв (c), 70.Амиржон Сафаров, 95.Фирдавс Абдусалимов.
Захира: 45.Фахриддин Матризаeв, 4.Санжар Юсупов, 12.Сардор Омонов, 16.Ойбек Элибоeв, 21.Ҳамдам Раҳмонов, 23.Рамиш Бобомирзаeв.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 19:26, 19.10.2015.
Ўқилди: 2111 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.