Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия 2-1 Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

Артур Геворкян:«Муваффақиятлар мени янада олдинга чорлайди»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" жамоаси сардори ва етакчиси Артур Геворкян Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганидан сўнг клуб расмий сайтига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Финалдан кейинги таассуротлар қандай? Кубокдаги ғалаба таъми қандай экан?
— Жуда ажойиб ҳиссиётларни бошдан кечирмоқдаман. Сўнгги бор фақат 2011 йилда ОФК кубогини қўлга киритганимизда шундай ўзимни бахтли ҳис этгандим. Жуда хурсандман. Мени фаолиятимда бошқа бу каби катта ютуқлар бўлмаган. "Насаф" тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритганимиздан бениҳоятда бахтиёрмиз. Тарихга кириш доимо ёқимли. Жамоамиз учун фойдамиз текканидан хурсандмиз. Тўғриси, ажойиб ҳиссиётлар оғушидаман. Футболчилик фаолиятимдаги орзуларимдан бирига эришдим.

— "Насаф" ўз тарихида иккита кубокни қўлга киритди. Бири ОФК кубоги ва мана энди Ўзбекистон кубогида ҳам зафар қучилди. Бу ютуқларни қўлга киритилишида сен асосий футболчи сифатидаиштирок этдинг. Геворкян "Насаф" жамоасида ўчмас изқолдирмоқда. Сен ўзингни жамоанинг афсонаси дея ҳис қилишни бошладингми?
— Мен ҳали ўзимни "Насаф"нинг афсонаси дея олмайман. Ҳар бир ўйинга майдонга тушаётганда ҳаммасини бошқаттан бошлашга ва ўша учрашувга бор диққат эътиборни қаратишга ўрганганман. Буни ҳис этишнинг иложи йўқ. Лекин жамоанинг ушбу муваффақиятларида ўз ҳиссамни қўшганим жуда ёқимли ва бу нарса мени янада кучлироқ бўлишга ундайди.

— Ўзбекистон кубогини қўлга киритганингдан сўнг майдондан ташқарида сени биринчи бўлиб ким табриклади?
— Рафиқам мени биринчилардан бўлиб ушбу ажойиб натижа билан қутлади. Рафиқам ва бутун оилам ўйинни интернет орқали кузатибборишди ва мени муваффақиятимдан хурсанд бўлишганини айтишди. Оила аъзоларим, рафиқам телефон қилиб табриклаб қўйишди. Болаларим ҳам "Насаф"га мухлислик қилишди ва ғалабадан хурсанд бўлиб, мени табриклашди. Бу ёқимли албатта.

— Жарима зарбаси белгиланганда сен гол уришингга қанчалик ишонгандинг?
— Тўғриси, аниқ гол бўлади деб ўйламагандим. Тўпни нуқатага қўйиб, голуришим керак деб ният қилдим ва буни жуда истадим. Ҳисоб 0:0 эди ва мени голим жамоамизни олдинга олиб чиқарди. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланганим жуда яхши бўлди. Иккинчи голни киритилиши ҳам биз учун жуда тез ва омадли бўлди. Иккита голни кетма-кет урганимиз бизга фойда келтирди.

— Финалдан олдин бирорта билан баҳс бойлаганмидинг ёки кимгадир ниманидир ваъда берганмидинг?
— Ҳа, бир тинишимга агарда кубокда зафар қучсак битта нарсани ваъда қилгандим. Ушбу гаровда ютқазганимдан хурсандман. Асосийси биз Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик. Унга эса берган ваъдамни бажараман.

— Нима деб ўйлайсан, "Насаф" чемпионлик учун ҳаракат қилиб кўрса бўладими?
— Албатта, биз охиригача курашамиз. Қўл силташ йўқ. Биз ҳар доим чемпионлик учун курашиб келганмиз. Бу сафар ҳам имконият борича яна бир орзуимни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўраман. Агарда қолганбарча ўйинларда ғалаба қозонсак ва рақибларимиз очко йўқотса, унда бизда ҳам чемпион бўлиш учун имконият пайдо бўлади. Муҳими, нимабўлган тақдирда ҳам қолган ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак ва мақсадимиз сари олға интилиш лозим.

— Сен Ўзбекистон кубогини қўлга киритганинг учун танишингга ваъдақилган нарсани олиб беришингни айтдинг. Тасаввур қиламиз, бу йили "Насаф" чемпионликни ҳам расмийлаштирди. Агарда шу ишамалга ошса сен сочингни олиб ташлаб,  имижингни алмаштиришга рози бўлармидинг? Чемпионлик учун сочингни қурбон қилишга тайёрмисан?
— Майли, кўнганим бўлсин. Бу мен учун қийин нарса эмас аслида. Агарда ушбу мавсумда чемпионликни қўлга киритадиган бўлсак, эртаси куни сочимни олиб ташлайман. Келишдик (кулади). Мен бу гаровда ҳам ютқазишни истайман ва бунга тайёрман.

— Сени мухлислар "Қирол Артур" деб аташади. Клуб расмий твиттери эса сен гол урганингда "Артур Голураркян" атамасини ишлатади. Бу сенга қанчалик ёқади?
— Мухлислар ўз севимли футболчиларини ўзлари истагандек, ўзларига маъқул келгандек аташади ва улар бунга ҳақли. Лекин бу муваффақиятларни фақат мен билан боғлашларига қаршиман. Мен бир ўзим майдонда шерикларимсиз ҳеч нарса қила олмайман. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг меҳнати самараси эвазига шу даражагаетдик деб биламан. Мени Қирол Артур, Голураркян бўлишимга ҳамшерикларим сабабчи деб биламан. Жамоадошларим бўлмаганида мени балки ҳеч ким танимасмиди, шу даражага чиқардимми йўқми...

— Кейинги мавсумда ҳам жамоада қоласанми?
— Бу ҳақида ҳали гаплашганимиз йўқ. "Насаф" менга ҳали янги шартнома таклиф қилганича йўқ. Бошқа жамоалардан таклифларим бор. Аммо"Насаф" билан ҳали бу масала бўйича стол атрофида ўтириб келажак ҳақида гаплашиб олганимиз йўқ. "Насаф" мени жуда яхши билади ва мен ҳам уларни. Шу боисдан ҳали бемалол бу ҳақида бафуржа гаплашиболишга улгурамиз. "Насаф" мен учун жуда қадрдон жамоага айланган. Бу ерда фақат шартнома ёки шунчаки футбол ўйнаш учун қолмаганман. "Насаф"да ўзимнинг энг яхши йилларимни ўтказмоқдаман. Барча эришганютуқларим ҳам айнан шу жамоа билан боғлиқ. Янги шартномани келишишмуаммо туғдирмайди. Бу клубни мен ҳеч қачон унутмайман. "Насаф" менучун шунчаки оддий клуб ёки жамоа эмас. Бу ерда катта оила бор ва ҳамма бир-бирини жуда қаттиқ ҳурмат қилади.

Шаҳбоз БЕҒАМОВ суҳбатлашди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:30, 20.10.2015.
Ўқилди: 2834 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.