Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, футбол эксперти Жейми Каррагер "Ливерпуль"нинг сафарда "Тоттенҳэм" билан дуранг (0:0) қайд этганидан қониқиш ҳосил қилди.
"Кўрганларим менга ёқди. Мураббий биринчи кунаноқ ҳокимиятни қўлга олиши - кам учрайдиган ҳолат, аммо Клопп буни уддалади. Юрген тайинланганидан сўнг биз унинг учун прессинг ва жамоанинг ўйин давомида қанча югургани муҳим эканлигини ўқиган эдик.
"Боруссия"нинг ўйинида прессинг ўйиннинг энг муҳим жиҳатларидан бири эди, Клопп қўл остидаги "Ливерпуль"да ҳам шундай бўлишини кўрамиз чоғи. Буни ҳамма жамоа ўйинида ҳам кўравермаймиз. Бунга ўтмишда ҳам қойил қолар эдим, бугун биринчи ўйиндаёқ унинг меҳнати меваларини кўриб турибмиз", - дейди Каррагер.