Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Теннис. Бугун Истомин британиялик теннисчи билан учрашади

Баҳо:
+ | -

Бугун мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида давом этаётган теннис бўйича “Кремль Кубоги” турнирининг яккалик баҳсларидаги иштирокини бошлайди. Турнирнинг мукофот жамғармаси 771,525 АҚШ долларини ташкил этади.

Ҳамюртимиз бугун яккалик баҳсларининг илк даврасида Альяж Беденега қарши кортга чиқади. Асли словениялик бўлган 26 ёшли Бедене ҳозирда Буюк Британия шарафини ҳимоя қиляпти. Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 53, Бедене эса роппа-роса 50-ўринни эгаллаб турибди.

Агар Денис Альяж тўсиғидан муваффақиятли ўтиб олса, иккинчи даврада турнирнинг биринчи ракеткаси Марин Чиличга қарши баҳс олиб боради. Дунё рейтингида 14-ўринни банд этган хорватиялик теннисчи турнирнинг биринчи ракеткаси бўлиш билан бирга амалдаги мусобақа ғолиби ҳамдир.

“Кремль Кубоги-2015” ғолиби 127 минг доллар мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи эса 66,900 доллар ва 150 рейтинг очкоси билан тақдирланади. Биринчи даврада иштирок этган ҳар бир теннисчи натижадан қатъий назар ўз ҳамёнини 7,210 долларга бойитиб олади. Лекин мағлубиятга очко берилмайди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 11:40, 21.10.2015.
Ўқилди: 2548 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5580]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3517]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3236]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3104]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3030]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2891]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2611]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2453]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2288]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик