"Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос Мадрид клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес қўллаётган ўйин фалсафаси борасида изоҳ бермасликка қарор қилди.
Мавсум бошланганидан буён кўпчилик мухлис ва мутахассислар Бенитес бошқарувидаги “Реал”ни ҳимоявий ўйин услуби қўллаётгани сабабли танқид қилиб келишаяпти.
“Мени жамоамизнинг ҳимоядан ўйнаётгани ҳақидаги гап-сўзлар ташвишга солаётгани йўқ. Бу борада сўнгги баҳо мавсум якунлангач берилади. Бу борада хулосалар совринлар олиш билан боғлиқ ва мавсум якунига етгач ўйин услуби эмас балки ютуқлар муҳокама қилинади”, — дея Рамос сўзларини келтиради AS га таяниб Championat.com.
Испания Ла Лигаси ортда қолган 8 тур учрашувларидан кецин “Қироллик клуби” 18 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. “Сельта” ва “Барселона” клублари ҳам шунча баллга эгалар ва қўшимча кўрсаткичлар сабаб иккинчи ва учинчи поғонани эгаллаб туришибди.