Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Месси: «Мен Роналду билан рақобатлашмайман»

Баҳо:
+1 | -1

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси кенг қамровли интервью берди. У «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан рақобат борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мағлубиятга муносабати ҳақида
Мен аввалгидек мағлубиятларга эътибор бермай қўйганман. Ҳозир ҳам ютқазишни ёмон кўраман. Уйга келганимда мени хотиржамлик кутиб турган бўлади. Бу менинг фарзандларим.

Криштиану Роналду билан рақобат ҳақида
Бу ҳақда одамлар гапиришмоқда. Мен Криштиану Роналду билан рақобатлашмайман. Шунингдек, у ҳам мен билан рақобатлашмаяпти деб ўйлайман. Ўз жамоамга яхши бўлишини истайман ва бунинг учун ишлайман.

Аргентиналик мухлислар ҳақида
Аргентиналик мухлисларнинг аксарияти эҳтиросли эканини биламан. Шунингдек, улар мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган  юлдузларга нисбатан яхши муносабатда эканидан ҳам хабарим бор. Баъзи инсонлар бизни ҳақорат қилаётган ва қадрламаётган бўлса, мен бунга аҳамият қаратмайман. Боиси, ҳар бир инсон шахсий фикрга эга бўлишга ҳақли.

Орзулари ҳақида
Мен орзу қилмайман. Ўз оилам оғушида яшашни истайман. Мана шу мен учун орзусиз яшашдир. Албатта, менинг орзу ва умидларим бор, аммо булар ўта шахсий ишлардир.

Футбол ўйнашдан мақсади ҳақида
Мен кимнидир ҳайрон қолдириш учун футбол ўйнамайман. Футбол менга ёққани учун, бу менинг касбим бўлгани учун майдонга чиқаман. Мен қилаётган ишни ўғилларимни тушунишларини истардим.

Манба: sports.uz
Киритилди: 23:27, 22.10.2015.
Ўқилди: 7273 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.