Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Олимпийский"да таҳқирланган қора танли йигит "Челси"нинг эмас, "Динамо" мухлиси бўлиб чиқди

Баҳо:
+ | -

20 октябрь куни Киевдаги "Олимпийский" ўйингоҳида "Динамо" ва "Челси" ўйини вақтида безорилар таъқибига учраган қора танли мухлис аввал айтилганидек "Челси" фанати эмас, маҳаллий ишқибозлардан бири бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда FARE (Football Against Racism in Europe) ташкилоти директори, ФИФАнинг ирқчиликка қарши кураш бўйича комиссияси аъзоси Пиар Повар маълум қилди.

"Бу ҳужум "Динамо" мухлисига нисбатан амалга оширилган. "Челси" мухлислари бошқа секторда, хавфсиз шароитда ўйинни кузатиб боришган. Бу иш бўйича ягона муаммо стадион ходимларининг бу воқеанинг олдини ололмагани ҳисобланади. "Динамо"га бу бўйича саволларимиз бор", дейди Повар.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси ирқчи мухлислари туфайли ЕЧЛдан четлатилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Украинлар жамоасига нисбатан қатъий жазо қўлланиши, жамоа ЕЧЛ турниридан четлатилиши, ёки мухлисларсиз стадионда ўйинлар ўтказишга маҳкум этилиши ҳамда очколаридан маҳрум қилиниши мумкин.

Манба: kun.uz
Киритилди: 00:26, 23.10.2015.
Ўқилди: 4403 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик