"Челси” ҳужумчиси Диего Коста британ ОАВнинг унга нисбатан бўлаётган муносабатидан шикоят қилди.
“Ўйлашимча, Луис Суарес Англияда унга худди ёвуз инсон сифатида муносабат билдиришгани учун ҳам бу ердан кетди.
Ўзимни унинг ўрнини эгаллагандек ҳис қиляпманми? Бу шундоқ кўриниб турибди. Ҳеч шубҳасиз, мени таъқиб қилаётган инсонлар бор.
Агар сен ниманидир нотўғри бажарсанг ва бу ҳақда газеталарда ёзилса, бу табиий ҳолат. Аммо сени мунтазам тарзда кузатишса ва сен
ҳар доим диққат марказида бўлсанг, бу адолатдан эмас.
Умид қиламанки, вақти келиб одамларнинг мен ҳақимдаги фикрлари албатта ижобий томонга ўзгаради”, - дея Костанинг сўзларини келтиради Sports.ru.