Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти "Монако" жамоаси билан ҳужумчи Радамель Фалькаонинг ижараси бўйича мавсум охирига қадар мўлжалланган келишувни муддатидан аввал бекор қилиш ҳақида ўйламоқда.
Хабар қилинишича, Колумбия терма жамоаси аъзоси январда Италияга кўчиб ўтиши мумкин. Футболчига "Фиорентина" клуби раҳбарияти жиддий тарзда қизиқиш билдирган.













