"Урал" ҳимоячиси Пабло Фонтанельо Россия премьер лигасини Украина чемпионаидан кучлироқ эканини билдирди.
Аргентиналик футболчи бир неча йил Украинанинг "Черноморец" клубида ўйнаган.
"Бу ерда футбол бошқачароқ, тезроқ ва ақллироқ. Футболчиларнинг савияси Украинадагига қараганда сезиларли юқори. Чемпионлар лигасига муносиб 5-6 жамоа бор. РПФЛ клубларининг ўртача даражаси жуда юқори. Украина чемпионатида чемпионлик учун 2-3 жамоа курашса, Россияда 5-6 клуб курашади. Жадвал охиридаги жамоа ҳам исталган клубдан очко олиши мумкин, бу ўтган мавсум охирида жуда яхши кўринди", - дейди Фантанельо.