Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Отабек Исроилов: "Қолган учрашувларда фақат ғалаба қозонишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда Олий Лига-2015 ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда.

Чемпионат олтин медаллари учун бир вақтда нақд учта клуб кураш олиб бораётган бўлса, Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида қатнашиш имконини тақдим этадиган 4-ўрин учун баҳс жуда шиддатли кўриниш олган. “Бунёдкор” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасида ҳозирча 3 очко фарқ мавжуд. Ҳар икки клуб ҳам якунда 4-поғонадан ўрин эгаллаш учун ҳаракат қилмоқда.

Фарғоналиклар жамоаси аъзоси Отабек Исроиловнинг айтишича, “Нефтчи” чемпионат охирига қадар 4-ўрин учун кураш олиб боради.

- Ҳали олдинда 4 та учрашувимиз бор. Биз агар манашу 4 та ўйинда фақат ғалаба қозона олсак, ўз мақсадимизга етишимиз мумкин бўлади. Ҳозирда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини эмас, балки қолган 4 ўйинда зафар қучиш ҳақида ўйлашимиз керак. Биздан талаб қилинаётгани шу. Қолганини эса мавсум якунига етгач кўрамиз. Аммо биз охиригача кураш олиб борамиз, - дейди тажрибали ҳужумчи SPORTS.uz мухбирига.

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:27, 25.10.2015.
Ўқилди: 2879 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик