Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Барселона» Ҳамзанинг товон пулини оширмоқчи

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» иккинчи жамоа ҳужумчиси Ҳамза Абдулкарим билан шартномани янгилаш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, каталонияликлар 18 ёшли мисрлик футболчи ва унинг вакиллари билан музокара олиб бормоқда. Клуб Абдулкаримга яхшиланган шартларни таклиф қилган ва амалдаги келишувдаги 15 млн евролик товон пули бандини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Ҳозирча томонлар якуний келишувга эришмаган.

Абдулкарим мавсумолди тайёргарлигида «Барселона» сафида ўзини кўрсатишга улгурди. У Жоан Гампер кубоги доирасида собиқ жамоаси «Ал-Аҳли»га қарши ўйинда гол урди. Умуман, ёш форвард мавсумолди учрашувларида 5 та ўйинда 4 та гол қайд этди.

Шунингдек, мисрлик футболчи «Эльче»га қарши Ла Лига баҳси учун асосий жамоа қайдномасига киритилди, аммо майдонга тушмади.

«Барселона» Ҳамзани ўз келажаги учун истиқболли футболчилардан бири сифатида кўрмоқда.

Киритилди: 12:42, 24.08.2026.
Ўқилди: 1935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик