Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Максим Шацких: "Мени келишилган ўйинларда айблаётганларнинг ўзлари шу иш билан шуғулланишган"

Баҳо:
+ | -

Киевнинг “Динамо” ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких келишилган ўйинларда қатнашгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Ўтган мавсумда мураббий Вячеслав Грозний тажрибали форвардни гўёки ўйинни сотгани учун “Говерла” таркибидан четлатганди.

- Бу бўхтон. Бундай гаплар қаердан келиб чиққани тушунарли. Бу гапларни ушбу иш билан шуғулланган инсонлар тарқатмоқда, - дея Шацких сўзларини келтиради footboom.com. Менинг ўзимга ҳеч ким бу саволни бермаган.

- Демак, сизга фақат миш-мишлар етиб келган?

- Бу гап барчага айтилган, айрим ўйинчиларнинг эса ўзига айтилган.

- Бош мураббий томониданми ёки президент?

- Вице-президент ҳам, мураббий ҳам айтганди. Бу мавзуда чуқурлашишни истамайман, чунки бу уйдирмадан бошқа нарса эмас.

- Нима учун бу гап-сўзлар кўтарилди, деб ўйлайсиз? 

- Аниғини билмайман. Эҳтимол, кишиларни мавжуд бўлган реал муаммодан чалғитишмоқчи, маош ва мукофот пуллари қачон берилади деган саволларни жавобсиз қолдиришмоқчидир. 

- Нима учун айнан сиз, Хомин ва Герасимюк ҳақида гапирилмоқда?

- У ерда гап ўйинни сотганликда бормаяпти. Вячеслав Викторович машғулотдан кейин ёнимизга келиб, уччаламизни чемпионат якунигача жамоадан четлатишини айтди. Бу вице-президентнинг қарори экан. Мен ундан сабабини сўраганимда, жавоб бермади.

- Сиз вице-президент Александр Шуфричга қўнғироқ қилиб кўрдингизми?

- У билан боғланиб бўлмайди. Мен унга бир ярим йил давомида қўнғироқ қилиб кўрдим – етади. Йигитлар мен ва сардорнинг ёнига келиб: “Маош қачон берилади, мукофот пулларичи?” деб сўрашади. Бизда “Шахтёр”дан, бошқа шаҳардан пулсиз ва ҳеч вақосиз келган ёш йигитлар бор. Бир-бирларига ёрдам беришди, катта ёшли ўйинчиларнинг ўрнини эгаллашди. Аммо бундай ҳол абадий давом этмайди-ку, тўғрими? Бу ҳеч кимга қизиқ эмас.

Манба: arena.uz
Киритилди: 17:27, 25.10.2015.
Ўқилди: 3291 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик