Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи саналадиган Ҳусниддин Ғофуров айни дамда Сербия Супер Лигаси иштирокчиси “Явор Матис” жамоаси сафида тўп тепмоқда.
Бугун Сербия Кубоги баҳсларида 1/16 финал босқичи ўйинлари ўтказилди. “Явор” “Нови Пазар” меҳмони бўлди ва қийин ўтган матчда икки тўп фарқи билан зафар қучди.
Мазкур учрашувда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи иккинчи бўлимда майдонга туширилди. Ҳусниддин 75 дақиқада майдонга тушди ва 15 дақиқа ўйнади. Шу тариқа, “Явор” кубокнинг 1/8 босқичига йўл олди.
Таъкидлаб ўтамиз, Александар Янич бошқарувидаги “Явор” навбатдаги ўйинини ҳам 1 ноябрь куни ўз уйида айнан “Нови Пазар”га қарши чемпионат доирасида ўтказади.