“Бавария” “Реал” ҳимоячиси Даниэль Карвахаль хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар тарқатган AS га асосланиб Championat.com.
Хабарга кўра, Германия гранди Карвахални 30 ёшли бразилиялик Рафинья ўрнига харид қилишни мўлжалламоқда. Клуб ёш, лекин шунга қарамай тажрибали футболчини таркибга жалб қилишни истаяпти ва испаниялик ҳимоячи бу талабларга жавоб беради.
Ўз навбатида “Реал” Испания терма жамоаси аъзосини қўйиб юбормоқчи эмас. Агар “Қироллик клуби” уни трансферга қўядиган бўлса, у ҳолда камида 30 млн еврога пуллаши тахмин қилинаяпти.