Кеча Қиргулидаги “Нефтчи” СМ стадионида “Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўринбосарлари ўртасидаги учрашув ўтказилди. Кичик вилоят дербиси мақомини олган ўйин мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қуйида ушбу ўйиндан тайёрланган фотомақоламиз билан танишинг:
Учрашувни бошқариб борган ҳакамлар майдонга кириб келишмоқда.
Футболчилар ҳам майдонча чиқиб келишмоқда. “Нефтчи” ўринбосарлари яшил оқ, “Қўқон-1912” ўринбосарлари эса анъанавий сариқ қора рангли футболкада ҳаракат қилишди.
Жамоа сардорлари – Сардор Қулматов (Нефтчи) ва Руслан Матниязов (Қўқон-1912) ўйинни ким бошлаб беришига аниқлик киритиб олишмоқда.
Ўринбосарларимиз эсдалик учун суратга тушишга ҳам улгуришди.
Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги мураббийлар штаби ўйинни синчковлик билан кузатиб боришмоқда.
“Нефтчи” ўринбосарлари устози Баҳром Ҳайдаров учрашувнинг аксарият қисмини тик турган ҳолда кузатишга мажбур бўлди.
Отабек Ҳайдаров ўринбосарлар сафида майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол этишга уринган бўлса-да, кеча ундан омад юз угирди.
Яна бир “Нефтчи”дан ижарага олинган футболчи Ойбек Нурбоев эса жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Ойбек Нурбоев ўрнига Носир Отақўзиев майдонга тушди. Бугун ушбу футболчининг ўрни билмаса бўлгани.
Достон Мелиқўзиев ўринбосарларимизга ғалаба келтириши мумкин эди. Аммо унга бироз совуққонлик етишмади.
Бутун ўйин давомида мухлислар мана шундай шиддаткор футбол гувоҳига айланишди.