Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-0 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Азиз Ибрагимов:«Юрагимдаги нуқсон ҳам мақсадимдан қайтара олмайди»

Баҳо:
+ | -

Футболчилик фаолияти давомида Чехия, Словения ҳамда Хитой мамлакатларида тўп суришга улгурган Азиз Ибрагимов ҳозирда «Бухоро» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Кўҳна шаҳарликларнинг «Навбаҳор»га қарши ўйини(0:1)дан сўнг ушбу футболчи билан боғланиб, интервью олдик.

— «Навбаҳор»га қарши ўйинда «Бухоро»га нима етишмади?
— Омадимиз чопмади, кўплаб имкониятларни кўкка совурдик. «Навбаҳор» эса битта голли вазиятдан унумли фойдаланиб, уч очколик бўлди.

— Футболга қай тарзда кириб келганингиз ҳақида гапириб берсангиз...
— 8-9 ёшлигимдан миллионлар ўйинига ошно тутинганман. Футболга кириб келишимга маҳалладошимиз Шомурод ака сабабчи бўлганлар. У киши ўғиллари билан мени «Пахтакор» клубига олиб боргандилар. У ерда эса бизни Асқар Толибжонов қабул қилгандилар. Қолаверса, футболчи сифатида камол топишимда ота-онамнинг ҳам ҳиссалари беқиёс.

— Сўнгги пайтларда МТЖга жалб этилмаётганингизни қандай изоҳлайсиз?
— Ҳар бир мураббий термага ўз услубига мос тушадиган ўйинчиларни чақиради. Балки ўйиним жамоа устозининг тактикасига тўғри келмас. Яхшиси, бу савол билан мураббийга мурожаат этилса, тўғрироқ бўларди.

— Сизнингча, миллий термамиз ҳозирги таркиби билан 2018 йилги ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита оладими?
— Бу — бутун Ўзбекистон халқининг орзуси. Футбол мухлиси борки, терма жамоага ўзгача иштиёқ билан ишқибозлик қилади. Бош жамоамизнинг ҳозирги таркиби, ўзбек футболи тарихидаги энг кучли таркиблардан биридир. Насиб қилса, албатта, Россияда ўтадиган мундиалда қатнашамиз.

— МТЖ таркибидаги ёрқин ва нохуш воқеалар ёдингиздами?
— Энг ёқимли хотира — Сингапурга қарши сафар баҳсида 7:3 ҳисобида зафар қучгандик. Иккинчи бўлимда майдонга тушиб, гол урганман. Жанубий Кореяда ўтказилган Ироққа қарши ўртоқлик учрашувининг дастлабки дақиқаларида қизил карточка олганимни эса афсус билан ёдга оламан.

— Қайси мураббийлар билан ишлашдан кўнглингиз тўлган?
— Виктор Кумиков ҳамда Рауф Инилеевнинг меҳнатлари туфайли шу даражагача етдим.

— Сўнгги пайтларда клублар сиз билан узоқ муддатга мўлжалланган шартнома тузишмаяпти... «Андижон», «Динамо», энди эса «Бухоро»...
— Тўғриси, бунинг сабабини ўзим ҳам билмайман. Насиб қилса, янги шартномам узоқроқ муддатга тузилади.

— «Бухоро» устозининг машғулот олиб бориш жараёни ва услуби ҳақида нима дея оласиз?
— Тачмурод Шамакович — ўз ишининг устаси, кучли руҳшунос. Ушбу мутахассис ўтказадиган машғулот жараёни жуда қизиқарли ва мазмунли кечади. Ҳар гал қандайдир янгилик киритилади, янгича услублар гувоҳига айланамиз.

— Клубда шароитлар қандай, ички муҳит яхши ҳолатдами?
— Ҳозирча барчаси кўнгилдагидек, маош масаласида ҳам деярли муаммо йўқ.

— Айтинг-чи, Словения, Чехия, Хитой чемпионатлари билан Ўзбекистон олий лигасининг ўхшаш жиҳатлари борми? Хорижда олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...
— Миллий чемпионатимиз билан мен тўп сурган чемпионатларнинг ўхшаш жиҳатлари йўқ эмас. Хусусан, Хитой чемпионатида футбол ўйнаш учун ҳамма шароитлар яратилган. Майдоннинг сифати аъло даражада, мухлислар сони эса бизникига нисбатан кўпроқ. Дидье Дрогба, Николя Анелька, Якубу Айегбени, Сейду Кейта каби юлдузларга қарши тўп суриш ўзгача завқ бағишлаган.

— Футболдан ташқари нималар билан шуғулланасиз?
— Бўш вақтимни асосан оилам билан ўтказишга ҳаракат қиламан. Қолаверса, каратэ, таэквандога қизиқаман. Онда-сонда турмуш ўртоғим билан теннис ўйнаб турамиз.

— Қайси чемпионат ўйинлари сизга кўпроқ ёқади? Ишқибозлик қиладиган клубингиз?
— «А» серияни кузатиб бораман. «Ювентус»нинг ашаддий мухлисларидан бириман.

— Фаолиятингиздаги эсда қоларли дамларни эслай оласизми?
— «Машъал»ни Виктор Кумиков бошқарган кезлари «Ал-Аҳли» клубига қарши ўйинда дебютимни нишонлаб, 80 дақиқа ҳаракат қилганман. Учрашувда Зафар Холмуродовга голли пас оширгандим.

— Футболдан кейин қайси соҳада фаолият юритмоқчисиз?
— Насиб қилса, фаолиятимни мураббий сифатида давом эттираман. «C» лицензиясига ўқишни режалаштиряпман.

— Футболни танлаганингиздан афсусланган пайт­ларингиз ҳам бўлганми?
— Ҳеч қачон афсусланмаганман. «Циндао» билан амалдаги шартномам муддати якунлангач, клуб дарҳол янги келишув бўйича таклиф билан чиқди. Ўшанда ўйлаб олишга вақт сўрагандим. Кейинчалик хитойликлар шартнома таклиф қилишмади. Натижада Чехия биринчи лигаси вакили «Баник Мост» билан ярим йиллик шартнома имзолашга мажбур бўлдим. Ҳозиргача шу ҳолатни афсус билан ёдга оламан.

— Жароҳат — футболчининг ашаддий душмани. Хўш, турли даражадаги жароҳатлар сизнинг фаолиятингизга нечоғли таъсир ўтказган?
— Жиддий жароҳат олишдан ўзи асрасин, шукурки, ўта ёмон аҳволда қолмаганман. 18-19 ёшлигимда тиббий кўрик вақтида юрагимда муаммо борлиги аниқланган. Шифокорлар юрагим бошқаларникига нисбатан каттароқ эканини таъкидлаб, келгусида футбол ўйнаш ҳаётим учун хавф туғдиришини айтишганди. Ўшанда дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетган. Шукурки, шунча йилдан буён футбол ўйнаб келяпман ва ҳозирча ҳеч қандай муаммога йўлиқмадим.

— Азиз Ибрагимов ижтимоий тармоқларда ҳам фаол. Айтинг-чи, бир кунда қанча вақтни «интернет сайри»га сарфлайсиз?
— Тўғрисини айтсам, «Бухоро» базасида Facebook тармоғига кириб тураман. Турфа мақолаларни ўқиб, дўст-биродарлар билан суҳбатлашаман. Бунинг ҳаммаси учун 2-3 соат вақт кетади.

— Мессининг муxлислари кўпми ёки Роналдуники?
— Менимча, португалиялик ҳужумчининг мухлислари нисбатан кўпроқ.

Акмал ЭШОНХОНОВ ва Чарос ДЎСТМАТОВА суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:09, 31.10.2015.
Ўқилди: 3471 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2361]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2239]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2028]

Фергюсоннинг тоби қочди [1997]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1603]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1586]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1386]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1381]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1328]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1264]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик