Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу - Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

7 очколик 90 дақиқа ёхуд омадли Туркия термаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Саралаш босқичи якуний натижаларига кўра, Туркия термаси 3-ўринни эгаллаган 9та жамоа орасида энг яхши кўрсаткич соҳиби сифатида Евро-2016 финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олди. Эътиборлиси,  мусобақа регламентидаги битта нозик жиҳат туркларга қимматли чиптани туҳфа этди.

Евро-2008 хусусида сўз борганида, аввало, Россия термасининг совриндорлар сафига киргани тилга олинади. Ўшанда Гус Хиддинк етакчилигидаги жамоа илк марта бронза медалига сазовор бўлганди. Бироқ ана шу ёрқин иштирок соясида қолган айрим воқеалар ҳам йўқ эмас. Айтайлик, Туркия жамоасининг ғалабалари. Фотиҳ Терим шогирдлари ўша мусобақада бири иккинчисидан қолишмайдиган 3та ажойиб ғалабани қўлга киритишганди. Ёдингиздами, турклар гуруҳ босқичи 2-турида Швейцария термасидан 3 очко тортиб олишган, учинчи беллашувнинг 75-дақиқасида ҳам 0:2 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, якунда ғолиб чиқишганди. «Плей-офф»нинг дастлабки босқичи янада драматик тарзда кечди: «овертайм»нинг 119-дақиқасида хорватлар ҳисобни очишди. Фотиҳ Терим жамоасининг мусобақани тарк этиши деярли ойдинлашган сонияларда у ҳисобни тенглаштирди! Табиийки, руҳан синган Хорватия термаси пенальтилар сериясида ярим финал йўлланмасини бой берди. Иродали Туркия миллий жамоасини тўхтатишни фақат германияликлар уддалай олишди - Филипп Ламнинг сўнгги дақиқалардаги аниқ зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди...

Албатта, туркларнинг ўша муваффақиятларида метин ирода билан биргаликда омад ҳам муҳим роль ўйнаганди. Энди маълум бўлишича, орадан нақ 7 йил ўтганига қарамай, ўша омад бу жамоани ҳали тарк этмабди. Тўғри, жамоанинг Голландия термаси устидан эришган ғалабаларига омаднинг алоқаси йўқ. Аммо Франция йўлланмасини гуруҳ босқичи якунидаёқ нақд қилиш учун жамоадан 3-ўрин соҳиблари ўртасида энг яхши натижа қайд этиш талаб этиларди. Бу борада турк жамоасининг ҳолати ўта ачинарли бўлиб, 3-ўрин соҳиблари рейтинги етакчиси - Венгрия термасидан нақ 6 очко ортда қолаётганди. Олдинда эса бор-йўғи битта учрашув қолганди. Фақат, турклар Исландия термасини мағлуб этсалар ва қозоғистонликлар Ригада Латвиядан устун келган тақдирдагина Евро-2016нинг 20-йўлланмаси Терим шогирдларига насиб этарди. Буни қарангки, амалда айнан шундай бўлди. Ваҳоланки, ҳар икки учрашувда ҳам жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобини қайд этган ҳолда йўл олишган, мўъжизанинг юз бериши учун ажратилган вақт 45 дақиқага қисқарганди. Иккинчи бўлимда туркларнинг бахтларига, Қозоғистон термаси ҳисобни очди. Аммо уларнинг ўзлари муаммога йўлиқишди - захирадан майдонга туширилган Тёре зарурат йўқ жойда қўполлик ишлатиб, қизил карточка олди. Хуллас, жамоа ўйинни сон жиҳатидан озчилик бўлиб якунлашга маҳкум этилди.

Дарвоқе, Тёре хусусида бироз тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Аслида бу футболчи чиройли ўйинларидан кўра, ножўя ҳаракатлари билан кўпроқ донг таратган: «Рубин»да фаолият юритганида қозонликларни таъмагирликда айблаган, тунги клубдаги отишмалар чоғи жароҳатланган... 2 йилча катта шов-шувга айланган хабарга кўра, Тёре терма жамоадаги машғулотлар пайти ўз шериклари - Ҳоқон Чалханоглу ва Омар Топракга тўппонча ўқталиб, дағдаға қилган. Шундан сўнг мураббийлар штаби узоқ вақт Ҳоқон ва Омарни терма жамоага жалб этолмай ҳалак бўлди. Боиси, футболчилар Тёре билан ёнма-ён тўп суришдан бош тортишди. Тўғри, мураббийлар бир амаллаб Чалханоглуни сафга қайтаришди. Лекин Топрак ҳамон ўз қарорини ўзгартиргани йўқ.

Балки туркиялик касбдошларимиз Тёре борасидаги «мақтов»ларни бироз ошириб юборишгандир. Аммо унинг шундай муҳим аҳамиятга эга беллашувда жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйганлиги - айни ҳақиқат. Муҳими, Туркия термаси озчилик билан бўлсада, ўзи учун қониқарли ҳисобни сақлаб қолди. Эҳтимол, бунда ҳам омаднинг «қўли» бордир. Ҳарқалай, туркиялик мухлислар анча вақт юракларини ҳовучлаб ўтиришга мажбур бўлишди. Фақат учрашувнинг 89-дақиқасида Сельчук Инан томонидан амалга оширилган ажойиб зарбадан сўнг ҳамма енгил тин олди, Тёренинг қилиғи унутилди...

Хуллас, Қозоғистон термаси Ригадан зафар билан қайтгач, турнир жадвалида Латвия билан ўрин алмашди. Ана шу ўзгариш туфайли Туркия миллий жамоаси Евро-2016 йўлланмасини нақд қилди. Чунки унинг ҳисобидан латвияликлар билан қайд этилган 2та дуранг олиб ташланди, қозоқлардан тортиб олинган 6 очко эса ўз кучида қолди. Шу тариқа Фотиҳ Терим жамоаси учун сўнгги учрашув ўзига хос очко теримига айланди. Ўйинлардан сўнг Туркия матбуотининг аксариятида чоп этилган сарлавҳалар бир хил кўриниш олди: «Раҳмат сенга, Қозоғистон!»

Дарвоқе, Евро-2016 йўлланмасини турклар учун муносиб сийловга қиёслаш мумкин. Чунончи,  2010 йилда мусобақа мезбонини аниқлаш жараёнининг 2-турида УЕФА Ижроий қўмитаси аъзоларидан 7 нафари Франция, 6 нафари эса Туркия учун овоз берганди. Хуллас, турклар танловда аламли тарзда енгилишди. Мана, улар мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритолмаган бўлсаларда, мусобақада қатнашиш масаласини ижобий ҳал этишди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:11, 31.10.2015.
Ўқилди: 3754 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.