Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Коке Испания чемпионатининг «Депортиво»га қарши кечган ўйиндаги дуранг (1:1)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу ўйиндаги натижадан кўнглимиз тўлмади. Баҳс давомида ҳужумкорликни сақлаб қола олмадик. Мавсум якунига қадар ҳали кўп ўйинлар бор. Биз худди ўтган мавсум каби чемпионатни кучлилар сафида тугатишга ҳаракат қиламиз», — дейди Коке.