“Барселона” собиқ президенти Жоан Лапортанинг фикрича, “кўк-анорранглилар” клубдаги молиявий вазиятни ўнглаш учун айрим юлдуз ўйинчиларни сотиб юбориши керак.
“Барселона”нинг айни вақтдаги молиявий аҳволи ҳавас қилгудек эмас. Вазиятни ўнглаш учун Бартомеу (клуб президенти) айрим футболчиларни сотувга қўйиши керак.
Энг тўғри ечим бу кучли футболчиларни сотиб юборишдир. Масалан, айрим нашрлар Неймар билан “Манчестер Юнайтед” қизиқаётганини ёзишмоқда”, - дея Gazzetta dello Sport нашрига таяниб Лапортанинг сўзларини келтиради Еuro-football.ru.