Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Достонбек Ҳамдамов: “Тарихий голни урганимдан хурсандман”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Андижон” учрашуви қаҳрамонларидан бири Достонбек Ҳамдамов бўлди.

Достонбек Ҳамдамов захирадан майдонга тушишига қарамасдан “Андижон” жамоаси дарвозасига иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Унинг иккинчи голи “Бунёдкор”нинг олий лига доирасидаги 500-юбилей голи сифатида тарихда қолди. Учрашувдан кейин тарихий гол муаллифи Достонбек Ҳамдамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало, бугунги учрашувда эришилган ғалабадан хурсандман. Ўйиндан олдин “Бунёдкор”нинг олий лигадаги урган голлари 500тага яқинлашиб қолгани ҳақида ўқигандим. Бироқ майдонга тушаётганимда бу статистик маълумотни унутдим. Ўйин тугаб, кийим алмаштириш хонасига кирганимда 500-голни мен урганимни мураббийларимиз айтишди. Тарихий голни урганимдан бахтиёрман. Сўнгги учрашувларда асосан захирадан майдонга тушаётган бўлсам-да, мураббийларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиляпман. Мен майдонда қанча вақт тўп тепишимдан қатъи назар, гол уриб, жамоамга муваффақият келтиришни истайман. Ростини айтсам, йил бошида тўпурарлик ҳақида ўйлаган эдим. Лекин кўп гол уриш бўйича бошқалар етакчилик қилиб кетишди. Лекин ўзимнинг шахсий статистикамни яхшилаб боряпман. Ҳозирда клубимизда кўп гол уряпман. Насиб қилса, келаси йили тўпурарликка астойдил ҳаракат қиламан, - дейди Достонбек Ҳамдамов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:27, 31.10.2015.
Ўқилди: 3635 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13266]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6705]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5371]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4939]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4347]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3505]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2623]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2058]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1976]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1757]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик