“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз ўрнини сақлаб қолса, ярим ҳимоячи Эден Азарнинг “Реал”га ўтиш эҳтимоли ортади. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатди.
Манбага кўра, португалиялик мутахассиснинг омма олдидаги турли хил сўзлари ва танқидлари бельгиялик футболчининг ҳиқилдоғига келган. Моуриньо “Челси”дан истеъфога чиқмаса, Эден ёзда “Реал”га ўтишга мажбур бўлади.
Такидлаш жоизки, Азар ёшлигида “Реал”нинг ишқибози бўлган ва у Зайниддин Зиданга ҳавас қилган.