Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "МЮ" сардори Уэйн Руни кичик танаффус олиб, дам олиши кераклигини айтиб ўтди.
"Мен ўзим Рунига мухлислик қиламан. Аммо, айтиш керакки, у ҳозирги ҳолатида дам олмаса бўлмайди. Ундаги учқун сўниб қолган ва ана шу учқунни қайтариш учун у кичик танаффус олиб, майдонга олов сингари қайтиши керак.
Ван Гал Рунини марказий ҳужумчи сифатида ўйинга тушираётгани бироз нотўғри. Марсьяль ёш ва кучга тўла, шунингдек, у юқори тезликка эга. Фикримча, айнан Марсьяль марказда ўйнаши керак", - Ширер сўзларини келтиради The Telegraph нашри.