«Эвертон» «Барселона» ҳужумчиси Мунир эл-Ҳаддодийни сотиб олмоқчи. Бу ҳақида Sun нашри хабар бермоқда.
Мерсисайдликлар 20 ёшли испаниялик футболчини қишдаёқ ўз сафларига қўшиб олмоқчилар. Агар томонлар бу борада келишувга эришолмаса, у ҳолда «Эвертон» ҳужумчини ижарага олишга ҳаракат қилиб кўради.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, футболчига Голландиянинг «Аякс» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирилмоқда.