Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Хонда ниҳоят «портлади», лекин

Баҳо:
+ | -

Россиянинг ЦСКА клуби собиқ футболчиси Кейсуке Хонда мана икки мавсумдирки, Апеннинда тўп суряпти. Ўтган давр мобайнида япониялик хавбек 51 марта (44 бор асосий таркибда) майдонга тушди, 9та гол урди, 7 марта самарали тўп узатишни амалга оширди, 8 бор сариқ карточка билан «сийланди». Этиборлиси, яқинда «самурай» ОАВ орқали «Милан» раҳбарларини шунақанги адабини бердики, оқибатда бугун кўпчилик япон футболчисининг клубдаги фаолияти шу тариқа ниҳоясига етишини башорат қила бошлади.

Одатда камгап бўлган ярим ҳимоячи клубнинг сўнгги пайтлардаги омадсизлигига футболчилар эмас, менежмент айбдорлигини айтди. «Милан»­даги муаммолар ҳануз ўша-ўша. Биз ҳеч нарса ўрганмаяпмиз, олдинги хатолардан хулоса ясамаяпмиз, - деди собиқ «армиячи» япон журналистлари билан суҳбатда. - Бу эса клубни қайта қуришдан анча олисдалигимизни билдиради. Сўнгги мавсумлардан маълум бўляптики, «Милан»га худди «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»даги каби катта маблағ сарфланмас экан, ундан муваффақият кутиш бефойда. Шундай қилинган тақдирда ҳам, клубнинг бутун  тузилмасини қайта кўриб чиқиш керак. Барчасига фақат футболчиларни айблашдан фойда йўқ. Сўнгги йилларда «Сан-Сиро»да кўплаб яхши ижрочилар ўйнашди. Ҳозир ҳам клубни кучайтиришга 100 млн. евро сарфланди. Шунга қарамай нега миллий термаларнинг ўйинчилари «Милан»­га келгач, ўзларини кўрсатишолмаяпти?».

 Суҳбат сўнгида япон футболчиси юқоридаги сўзлари учун танқидлар остида қолишдан қўрқмаслигини айтди. Жавоб эса ўзини кўп куттирмади. «Кейсуке, агар «Милан» «ПСЖ» каби сарф-харажатлар қилганида энг аввало, сени эшиккача кузатиб қўйган бўларди», - деб ёзди ўз твиттерида италиялик таниқли шарҳловчи Танкреди Палмери.

Умуман олганда, «Милан» раҳбариятининг ҳаракатлари бир қанча саволларни туғдиради. Ҳозиргача Би Тэчаубол билан клуб акцияларининг йирик пакетини сотиш бўйича шартнома имзоланмаган. Ўтган мавсумда аянчли аҳволдалигини намойиш қилган мудофаа мустаҳкамланмади. Романьоли ва Элини сотиб олишдан зарар кўрилди. Бош мураббий вазифасига Синиша Михайловичнинг таклиф қилиниши ҳам алал-оқибат хато бўлиб чиқди. Серб жамоа назоратини қўлдан чиқарди. У «Милан»ни гоҳ оловга ташласа, гоҳ совуққа равона қилмоқда. Яхши ўтказилган ўйиндан сўнг навбат албатта, ёмонига келяпти. Михайлович ҳозиргача бирор-бир баҳс тақдирини сақлаб қоладиган ҳал қилувчи қарор қабул қилганича йўқ.

Дарвоқе, буларнинг барчаси ўйинчилар масъулиятини енгиллаштирмайди. Энг қизиғи, юқоридаги гапларни бутун жамоани ортидан эргаштираётганлар эмас, балки мазмунсиз ўйин кўрсатаётган футболчи айтди. Дастлаб, Италиядаги ярим йилни мувааффақиятсиз ўтказган ярим ҳимоячига «А» сериясига мослашиш учун вақт керак, дейилди. Янги мавсумни нисбатан яхши бошлаган Хонда бир ой ўтмай «сўнди». Кичик жароҳатлар давомийлиги ортидан келган жисмоний тайёргарликнинг ортга кетиши, Осиё кубогидаги иштирок, ўз позициясига хос бўлмаган жойда тўп суриш каби баҳоналар унинг ихлосмандларини бир оз бўлсада тинчлантиргандир ҳам: «Келгуси мавсумда «самурай» нимага қодирлигини ҳаммага кўрсатади», - дейишди улар. Хонданинг ўзи ҳам шу фикрда эди.

Михайлович ва Берлускони томонидан танланган 4-3-1-2 схемаси ҳам Кейсукега идеал тарзда мос келарди. Зеро, у ЦСКАда ҳам ҳужумчи ортида ўйнаган, термадаги жойи ҳам  айнан шу ерда эди. Унинг ҳужумларни лойиҳалаштириши итальян клуби селекционерларини ўзига жалб қилгани ҳам бор гап. Августдаги назорат ўйинини ўз позициясида ўтказган япон футболчиси ўшанда қувончдан яшнаганди: «Ўнлик»даги ўрнимга қайтганимдан хурсандман. Бу позицияда жамоага кўп фойда келтиришимга шубҳа йўқ». Аммо айни кунларда Хонданинг статистикаси бунинг аксини кўрсатмоқда: 4та баҳсда дарвоза томон 5та зарба йўллади. Гол уриш уёқда турсин, ҳатто самарали тўп узатгани ҳам йўқ. Ярим ҳимоячининг майдонда борлиги сезилмаяпти. Икки форварднинг тезкор қарши ҳужумларида уларни барча қўллаб-қувватламоқда, аммо  Хонда эмас. Позицион ҳужумларда эса у ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғловчи футболчи қилиши шарт бўлган ишнинг ўндан бирини ҳам бажармаяпти. Тўп узатишлардаги аниқлик ижобийдай, аммо унинг ижросидаги узоқ масофага тўп оширишлар йўқ ҳисоби.

Танланган тактикадан воз кечишни истамаган Михайлович эса Хонданинг ўрнида Бонавентурани синаб кўриш баробарида япон футболчисини ҳимоя қиляпти: «Кейсуке катта ҳажмдаги қора ишни бажармоқда. Албатта, у олдинда кўпроқ фойда келтириши мумкин эди, аммо бу футбол. Чиндан ҳам, Хонда майдонда астойдил тер тўкмоқда. Бу борада гап бўлиши мумкин эмас». Индзаги ҳам Кейсукени «Жамоадаги энг меҳнатсевар ўйинчи», деб атади: «Ўтган йил январида собиқ «армиячи» Осиё кубогидан эрта тонгда Миланга қайтди. Икки соатдан кейин эса у барча қатори машғулотларда тер тўкди».

Демак, Хонда ўз даражасига кўра «Милан» талабларига мос ўйнамаяпти эканда. Яна қандай хулоса қилиш мумкин, футболчидан ўз ўрнида фойдаланилмаётгани боис, у енг шимариб майдонга тушмаяптими? Ҳақиқий самурай бундай ҳолларда виждон азобига тушиб қолиши ва асло раҳбариятни танқид қилмаслиги керак-ку!

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:14, 03.11.2015.
Ўқилди: 5083 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.