Кириш Регистрация

“Насаф” – “Пахтакор”. Ўйин олди фикрлар

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор бугун Олий Лигада 29-тур учрашувларига старт берилади. Турнинг марказий ўйини сўзсиз Қаршида бўлиб ўтади, унда «Насаф» чемпионат пешқадами, «Пахтакор»ни қабул қилади. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинга қизиқиш мухлис-у мутахассислар ўртасида ҳар доимгидек баланд. Биз ҳам ўйин олдидан футболимизнинг баъзи  жонкуярлари бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқиб кўрдик. Қуйида уларнинг фикрари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Мухлислар

“Аждарлар” ўз майдонларида, ўз мухлислари қаршисида ўйнашади. Бу Рўзиқул Бердиев жамоасига устунлик бериши турган гап. Жамоа ўз майдонидаги мавсумнинг энг сўнгги учрашувда мухлислар учун ғалаба қозонишга уриниши аниқ.

Босим

“Насаф” жамоаси чемпионатда бронза медалларига эга чиқиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Жамоа футболчиларида босимсиз ўйнаш имконияти бор. Яъни натижа бирламчи эмас. “Пахтакор”да эса бунинг акси. Жамоага хатто дуранг ҳам қониқарсиз натижа ҳисобланади. “Шерлар” чемпион бўлишни исташса Қаршидан ғалаба билан қайтишлари шарт. Бу эса илк дақиқаларданоқ жамоани ҳужумга ўтишни ва гол уришга ундайди. “Насаф” эса қарши ҳужумда яхши ўйнашини барча билади.

 

Элдорбек Суюнов

Ўзбекистоннинг энг кучли посбонларидан бири бўлган посбоннинг жароҳат олиши жамоага қимматга тушиши мумкин. Сабаби Суюнов “Насаф”нинг биринчи рақамли дарвозабони эди. Унинг ўрни бутунлай ўзгача. “Пахтакор” Суюновнинг йўқлигидан фойдаланиб қолиши мумкин.

 

Статистика

“Насаф” олий лигада “Пахтакор”га қарши ўтказган охирги 17та ўйиннинг ҳеч бирида юта олмаган. Қарши жамоаси сўнгги бор 2006 йил “шерлар”ни таслим қилган. Шундан буён бу рақибни мағлуб эта олгани йўқ. Бу борада “Пахтакор”нинг устунлиги кўриниб турибди.

 

Ўтган турдаги ўйинлар

Тошкент клуби бир тур олдин Муборакда “Машъал” меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоа сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғолиб бўлди. Бу эса “Пахтакор”га чемпионлик кўрашини давом эттириш имкониятини қайтарди. Барчаси “шерлар”нинг ўз қўлида қолди. “Насаф” эса бир қатор асосий футболчиларсиз Самарқандда “Динамо” билан дуранг ўйнаб қайтди. Рўзиқул Бердиев асосий эътибор “Пахтакор” билан ўйинга қаратилганини айтиб ўтди.

Тахмин

Агар ўйинда қизил карточка бўлмаса баҳс дуранг натижаси билан тугаса керак. Бу шунчаки тахмин, барча масала майдонда ҳал бўлади. Иккала жамоага омад тилайман.

 

Азамат Умаров тайёрлади

Манба: www.voha.uz

Манба: Voha.uz
Киритилди: 09:56, 04.11.2015.
Ўқилди: 3466 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.